Тани сиҳатлик — туман бойлик

 

Фан номи:Ўқиш Мактаб:
Куни: Муаллимнинг исми:  Ирискулова Хафиза
Синф: 3- «В» Қатнашганлар: Қатнашмаганлар сони:
Мавзу: Тани сиҳатлик — туман бойлик
Дарсга асосланган ўқиш мақсадлари: Ўқувчиларга одам ҳаётидаги санъатнинг аҳамияти тўғрисидаги тушунчаларини кенгайтириш

Санъатга ,ҳурмат ва меҳр оқибатни кучайтириш

Хаётнинг гўзаллик ,яхшилик,тамонидан билишга тарбиялаш

Режа                                        ҚМЖ, 
Боши   5 минут

 

 

Ташкилий қисм

Ўқувчилир бир-бирларига яхши ниятлар билдиради

—  Хайрли кун! Дарсда фақат аъло бахо олинг!  Ҳар доим юзингиздан кулги аримасин! Ҳақиқий инсон бўлинг! Мехрибон,жонкуяр  бўлинг! Қалбингиз тоза бўлсин!Оллохнинг нури ёғилсин!

Ресурстар

 

 

Ўртаси

23минут

Саволларга жавоб бер

 

1.Тозалик нима ? У нима учун керак?

2.Саломатлик дегени  нима?У нима учун керак?

3.Соғликка зарар етказувчи одатлар қайсилардир?

4.Нима учун “Саломатлик -туман бойлик” деб аталади ?

Дискрептор:

Саволларга тўғри жавоб беради

Тил тозалигини сақлайди

Жавобни тўғри ва аниқ айтади

Матнолди топшириқ                                                                                           1. Матнни диққат билан тингланг                                                             2.Воқеалар кетма-кетлигига эътибор беринг                                                                      3. Матнга сарлавҳа қўйинг

Матн билан ишлаш

Ўтган замонда бир қашшоқ донишманд чолнинг олдига келиб: -Ота ,ейишга ноним ,кийишга кийимим йўқ , жуда кийналардим, нима қилишни билмай қолдим. Энди қаерга бориб дод десам экан ,-дебди. Чол :-сен камбағалмисан ?-деса у :-Ҳа , бола чақаларим ва ўзим очман, кийим – кечагим йўқ ,-деб ниҳоятда зорланибди .Чол : -хўп, бўлмаса ,менга ўнг қўлингни сот , неча пул берай,-деса, халиги йигит: Йўқ ,қўлим ўзимга керак, сотолмайман,-дебди. Шунда чол: — бўлмаса кўзингни сот , — дебди.,Йигит: — Нега мен ўнг кўзимни сотар эканман ,у менга доимо керак,- дебди.Чол шу тарзда йигитнинг тана аъзоларини бирма – бир сотгин, деб айтиб чиқибди.Йигит “ Йўқ ” деб жавобини қайтаравергач чол йигитга : -Ҳа, бутун мучалинг соғ бўлса ,турмушдан зорланиб нима қиласан ? Кишининг тан-жони соғлиги туман бойлиги-ку. Соғ бўлсанг, ҳар қандай ишни бажара оласан, кунингни ўтказасан, -деб жавоб қайтарган экан.

 

Луғат иши

қашшоқ-

донишманд-

ноҳоят-

зорланиб-

шу тарзда-

мучалинг –

 

 

Матн ўртасидаги  саволлар
1.Матн нима ҳақида экан?

2 Ўтган замонда ким яшаган экан ?

3.Чол қашшоққа нима деб савол берибди ?

4.Қашшоқ йигит донишманд чолга нима дебди?

5.Донишманд чол нима деб жавоб берибди ?

6.Ҳикоянинг асосий  мазмуни нима экан ?

 

Дискрептор

1.Матнга сарлавҳа қўяди

2.Мант нима ҳақида эканлигини айтади

2.Саволларга жавоб берса

1-топшириқ

Кўп нуқтанинг ўрнига тегишли сўзларни қўйиб мақолларнинг давомини топинг

Соғлигим — ……..

Тозалик соғликнинг- …….

Касалнинг келиши осон-  …….

Соғ танда -………

Меҳнатдан келса бойлик-……….

Харакатда — ………..

Қуёш, ҳаво -……….

Керакли сўзлар : гарови , баракат бойлигинг , танга даво , соғлом ақл ,турмуш бўлар чиройлик ,  танга даво , кетиши қийин

 

1-топшириқ. Ўйланинг, гапни давом эттиринг

1.Агар биз эрта турмасак …..  . Шунинг учун  биз эрта туришимиз керак.

2. Агар атрофни тоза сақламасак ….  .Шунинг учун теварак -атрофни тоза сақлаш керак.

3.Агар она ерни асрамасак …. . Шунинг учун она ерни асрашимиз керак.

4.Агар танамизни чиниқтирмасак …. .Шунинг учун танамизни чиниқтиришимиз керак.

5.Агар биз тозаликни сақламасак …. . Шунинг учун тозаликни сақлашимиз керак.

 

.Вазиятли саволлар:

1.Сардор билан Суҳроб  дарсдан кейин “Саломатлик” ҳақида суҳбатлашди .Сардор онасидан эшитгани бўйича “Саломатликни пулга сотиб олишга бўлади ”деди. Суҳроб бу гапга қўшилмади. У “Саломатликни пулга сотиб ола олмайсан ” деди.

Сиз нима деб айтган бўлар эдингиз ?

´  2.Самат эрталаб шошиб овқатланиб дарсга кетди.Онаси унинг бу ишига койиб:”Соғлигингни  бузасан-ку.Ўтириб, овқатингни бемалол еб олсанг-чи? ” -деб койиди.Самат онасига “овқатланмасликнинг  соғликка қанчалик зиёни бор ?”-деб,кетаверди.

Саматнинг қилган иши тўғрими? Сиз қандай овқатланасиз ?

´  3.Самандар ўз соғлигини назоратга олиб кутиш кераклигини ўйлади.Бироқ у ишни нимадан бошлашни билмай боши қотди. Ўйланиб бориб ўзининг кундалик режасини тузишга қарор қилди.Вақтни унумли ва фойдали ўтказишнинг ҳам  саломатликка таъсири бор деган тўхтамга келди.

´  Самандар тўғри қарорга келдими? Сиз Самандарнинг ўрнида бўлсангиз кундалик иш режангизни қандай тузган бўлардингиз?

           

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мант

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Якуни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Уйга вазифа

 

Матндан кейинги саволлар

1.Одамнинг соғлигини сақлаш учун ким жавобгар?
2. Тозаликда ҳаёт кечиришга ким тўсқинлик қилади?
3.Ўзингизда қандай ёқимли ва ёқимсиз одатлар бор? Бунга нималар сабаб деп ойлайсиз?
4.Ўзингиздаги қайси одатларни йўқотишни истайсиз ва нима қиласиз?

Қайта боғланиш: « Смайлик». Дарс ҳақидаги фикрларини смайликлар орқали билдиришади.

         Тозалик хакида мақоллар язинг

 

 

Ўқув иши бўйича директор ўринбосари:  _____________ текширилди