Матн ва гап

 

Фан номи:Ўқиш Мактаб:
Куни: Муаллимнинг исми:  Исроилова Захида
Синф: Қатнашганлар: Қатнашмаганлар сони:
Мавзу: Матн ва гап
Дарсга асосланган ўқиш мақсадлари: Ўқувчиларга одам ҳаётидаги энг яқин инсонларни  қадрига етиш  тўғрисидаги тушунчаларини кенгайтириш

Онага опа-сингилларга  ,ҳурмат ва меҳр оқибатни кучайтириш

Хаётнинг гўзаллик ,яхшилик,тамонини билиш

Режа                                        ҚМЖ, 
Боши   5 минут

 

 

Ташкилий қисм

Ўқувчилир бир-бирлари билан шодлик даврасин қуриш

Биз кўнгилли бўламиз

Саломлашиб оламиз

Мақсадимиз билим олиш

Вазифамиз меҳнат қилиш

Ресурстар

 

 

Ўртаси

23минут

 

Саволларга жавоб бер

Биз сиз билан халқ оғзаки ижоди бўлимини ўқиб тугатдик

 

1. Халқ оғзаки ижодига нималар киради  ?

2.Қандай қўшиқларни билиб олдингиз ?

3.Ким тез айтишни тез-тез айтиб беради ?

4.Ўлкамизга қандай фасл кириб келди ?

5. Баҳор фаслида қандай байрамлар бўлади ?

6.Наврўз байрамининг ўзачалиги қандай?

7.Қандай қўшиқлар айтилади?

Дискрептор:

Саволларга тўғри жавоб беради

Тил тозалигини сақлайди

Жавобни тўғри ва аниқ айтади

Матнолди топшириқ                                                                                           1. Матнни диққат билан тингланг

2.Матндаги асосий қаҳрамонларни топинг

3.Тушунарсиз сўзларнинг топинг

4. Матнга сарлавҳа қўйинг

Матн билан ишлаш

8-март Халқаро хотин қизлар байрами . Бу кунини барча ҳалқларнинг хотин -қизлари байрам қилади.

Биз ўқувчилар ҳам оналаримизни табриклаш учун совға тайёрладик.

-Мен расм чиздим,-деди Анвар.

-Мен қоғоздан гул ясайман,-деди Салим.

-Мен онамга табрик сўз ёзаман,-деди Лола.

-Нима деб ёзасан?-деди муаллим.

Лола “Онажоним, сизни 8 Март –хотин-қизлар куни билан табриклайман!”-деб ёзаман.

Ҳамма болалар ҳам онасига шундай табрик ёзишди.

Муаллим:”Буни унутмай,ойижонларингизга беринглар “,-деди.

Луғат иши

халқаро-

халқ-

табрик сўз-

совға-

 

 

 

 

Матн ўртасидаги  саволлар
1.Матн нима ҳақида экан?

2. 8 март қандай байрам?                                                                           3.Болалар нималар ясашди?                                                                  3.Лоланинг иши нима учун ҳаммага ёқди?                                                                 4.Сиз ҳам байрамга тайёргарлик кўрдингизми? Хикоя қилиб беринг.       5.Матнни ролларга бўлиб ўқинг.                                                                      6. Сиз ҳам ўз онагиз , опа – сингилларингизни қандай табриклайсиз ?

Дискрептор

1.Матнга сарлавҳа қўяди-

2.Мант нима ҳақида эканлигини айтади

2.Саволларга жавоб беради

1-топшириқ  Нуқталар ўрнига биз учун улуғ зот бўлган она сўзини қўйиб матннни тўлиқтиринг

 

МУҚАДДАС АЁЛ! Қуёш ҳам ….. меҳридан қарз олгандир …., …… ва яна ……, сўнгра отангни хурмат қил! Бобога ҳам, болага ҳам ……  керак”; Жаннат — …… Оёғи остидадир ……нинг бир қўли бешикни, иккинчи қўли оламни тебратади  …..ни кафтингда, синглингни кифтингда сақла. Энг улуғлардан улуғ инсонлар инсони  …..  ! Ойу кундан ҳам мунаввар ҳусни нуроний …..  ! Меҳрибонлар меҳрибони, яхшиларнинг яхшиси, Меҳру шафқат оламининг юксак осмони ……!

 

Тўғри жавоб

МУҚАДДАС АЁЛ! Қуёш ҳам она меҳридан қарз олгандир Онангни, онангни ва яна онангни, сўнгра отангни хурмат қил! Бобога ҳам, болага ҳам она керак”; Жаннат — оналар Оёғи остидадир Онанинг бир қўли бешикни, иккинчи қўли оламни тебратади Онангни кафтингда, синглингни кифтингда сақла. Энг улуғлардан улуғ инсонлар инсони она! Ойу кундан ҳам мунаввар ҳусни нуроний она ! Меҳрибонлар меҳрибони, яхшиларнинг яхшиси, Меҳру шафқат оламининг юксак осмони ОНА!

 

   2-Топшириқ.
Берилган гапларни якунланг.

 

•       1. Инсоннинг тарбия кўрганлиги унинг …

•        2. Мен онажонимдан бир умр миннатдорман ва уларга …

•       3. Онам мендан доимо кўнгли тўлиши  учун мен:

•       1) …

•       2) …

•       3) …                                              бўлишга  интиламан.

•       4. Мен онамнинг ишончини оқлайман, чунки …

•       5.  Мен онамнинг орзуларини рўёбга чиқаришга сўз бераман, шунинг учун ….

 

Матндан кейинги саволлар

1.Она ўз боласига қандай насиҳатлар қилади ?

2 .Сиз шу насиҳатларга қай даражада амал қиласиз?

3 .Тарбияли фарзанд қай даражада ўзларини кўрсата оладилар? Ўз сўзингиз билан тушунтиринг.

4 .Сиз онангиз берган тарбияни қайси хатти-ҳаракатларингизда акс эттирасиз?

 

                                  

Вазиятли саволлар:

1.Олим синфда онажонисига табрик сўзи ёзди ,аммо уни дўстлари  ёзган табрикномасин йиртиб устидан масхара қилишди . Бироқ Олим тенгдошларига ҳамиша ёрдамга таёр туради.Олимнинг бу хатти-ҳаракатларини синфдошлари масхара қилишарди.У буни пайқаб , баъзан ўз ишидан уялади.

1.Сиз Олимнинг ўрнида бўлсангиз қандай йўл тутган бўлардингиз?

2.Синфдошларининг хатти –ҳаракатини қандай баҳолар эдингиз ?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матн

 

Якуни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Уйга вазифа

 

—  1. Қайта боғланиш: « Смайлик». Дарс ҳақидаги фикрларини смайликлар орқали билдиришади.

 

 

Байрам табригини ёзиш

Қушларнинг расми.

 

Ўқув иши бўйича директор ўринбосари:  _____________ текширилди